Суперлига. Бугун "Пахтакор" чемпион бўлиши мумкин, "Навбаҳор"ни Тошкентда жиддий синов кутмоқда (фото)
Бугун Суперлигада 25-тур учрашувлари якунига етади. Мазкур санада мухлислар иккита қарама-қаршилик гувоҳи бўлади.
Дастлаб, Тошкентда "Олимпик" ва "Навбаҳор" ўзаро куч синашади. Учрашув 16:00 да старт олади. Ўйинни "Дунё бўйлаб" телеканали жонли эфирда намойиш этади.
Иккинчи ўйин ҳам пойтахтда ўтказилади. Унда "Сурхон" клуби "Пахтакор"га қарши саф тортади. Бу беллашув 18:15 да бошланади. Баҳс "Дунё бўйлаб" телеканалида эфирга узатилади.
Агар Максим Шацких шогирдлари бу турда ҳам ғалаба қозонса, муддатидан олдин Суперлига чемпиони бўлади. Сабаби, "Навбаҳор" иккита ўйинда ютса ҳам, "Насаф" охирги тур зафар қучса ҳам "шерлар"га ета олмайди. Дуранг натижа "Пахтакор"нинг чемпионлиги учун етарли бўлмайди.
Фикрлар