Суперлига.

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрни олган "Металлург" - "Бунёдкор" беллашуви ўз якунига етди. Унда "қалдирғочлар" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Эътиборлиси, меҳмонлар 3 та тўп фарқини ҳосил қилгач, ўйин якунида 2 та гол ўтказиб юборди. 

Металлург

  • Шаҳзодбек Убайдуллаев 86'
  • Зоҳид Абдуллаев 90+1'

Суперлига 23-тур

20/11/2020 15:00

2
:
3
Тугади

Бунёдкор

  • Хуршид Ғиёсов 5'
  • Миржаҳон Мираҳмадов 22', 65'
45'
90'

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Убайдуллаевнинг зарбасини дарвозабон бир амаллаб қайтарди. Зоҳид Абдуллаевнинг такрорий зарбаси эса гол бўлмаса, уят бўларди!

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    "Металлург"нинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси дарвозабон томонидан қайтарилди. 

  • 88'

    "Металлург" ҳужумда фаоллашиб қолди. 

  • 86'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Металлург" ҳисобни қисқартирмоқда. Кетма-кет ҳужумлар ниҳоят, самар келтирди. Убайдуллаев гол муаллифи. 

  • 79'

    Тўхтасинов ўрнига Икромов, Йўлдошев ўрнига Қаҳрамонов майдонга тушди.

  • 75'

    Анваров ўрнига Абдуллаев майдонга тушди. 

  • 74'

    Сатторовнинг зарбаси кучсиз чиқди. 

  • 72'

    Мираҳмадовнинг бош билан берган зарбаси ўхшамади. 

  • 70'

    Тўраев ва Ғиёсов майдондан олинди. Эргашев ва Ғофуров улар ўрнида ҳаракат қилади. 

  • 65'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Тўхтасиновнинг жарима зарбасини Лобанов бир амаллаб қайтарди. Аммо Мираҳмадов бўш қолган дарвозани ишғол қилишга эришди. 

  • 60'

    Суҳроб Иззатовга нисбатан қўпол ҳаракат сариқ карточка билан жазоланмади. 

  • 57'

    Эркинов ўз ўрнини Иззатовга бўшатиб берди. 

  • 55'

    "Бунёдкор" футболчисининг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 53'

    Тўхтасиновнинг тайёргарликсиз берган зарбаси ноаниқ кетди. Аниқроғи, тўп оёққа ўрнашмади. 

  • 51'

    Абдужалиловдан супер сейв. Такрорий зарба эса дарвозадан жой олмади. 

  • 48'

    Қодирқулов майдон марказида қоидани бузди. Ҳакам бу гал карточка кўрсатмади. 

  • 46'

    Бобожонов ва Нарзуллаев ўрнига Тожиев ва Эргашев майдонга тушди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Тўхтасиновнинг яна бир зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

  • 41'

    Абдужалиловдан яхши сейв. Рақиб зарбасини ёш дарвозабон қайтариб қолди.

  • 38'

    Бекободликлар ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришга эришди.

  • 35'

    Бобожонов ва Тўхтасинов сариқ карточка ишлаб олди.

  • 32'

    Тўхтасиновнинг навбатдаги узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 29'

    "Металлург" жарима майдонига узатилган барча тўпларни қайтармоқда.  Аммо қарши ҳужумлар йўқ.

  • 25'

    Тўп ҳамон меҳмонларда. Бекободликлар прессингни кучайтирмаса аҳвол янада ёмонлашиши тайин.

  • 22'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мираҳмадов жарима майдони ичидаги пала-партишликдан унумли фойдаланиб кетди. 

  • 19'

    Абдужалилов Нарзуллаевни зарарсизлантирди. 

  • 16'

    "Металлург"нинг қарши ҳужумлари зарбагача етиб бормаяпти. 

  • 14'

    "Бунёдкор"нинг ҳужумлари тўхтамаяпти. 

  • 12'

    Тўхтасиновни шериклари қўллаб қувватламаяпти. 

  • 11'

    Тўраевнинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 9'

    Исаев хавфли ўйин учун огоҳлантирилди. 

  • 7'

    Голдан кейин ҳам "қалдирғочлар" тўхтамаяпти. 

  • 5'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ғиёсовнинг иккинчи зарбаси "Металлург" дарвозасидан ўрин олди. Рекашет ҳам ёрдам берди. 

  • 3'

    Хуршид Ғиёсовнинг зарбаси ҳимоячилар томонидан блокланди. 

  • 2'

    Илк дақиқаларда жамоалар майдон марказида кураш олиб бормоқда. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз Суперлига ихлосмандлари. Суперлига 23-тури давом этади. "Металлург" - "Бунёдкор" баҳсини Абдулвосид Валихонов матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)