Суперлига. "Бухоро"дан сўнг "Турон" ҳам Про лигага равона бўлди
Ўзбекистон Суперлигаси 25-туридан ўрин олган "Турон" - "Андижон" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 1:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мезбонларнинг ягона голини Хуршид Мухторов пеналтидан киритди. "Бургутлар"нинг 3 голи эса Сардор Азимов, Илдарь Маматказин ва Сардор Абдунабиев номига қайд этилди.
Шу тариқа, 37 очкоси бор Хомяков шогирдлари 7-поғонадан жой эгаллади. Ёрқин Назаров шогирдлари эса 16 очко билан 13-ўринда қолди.
Кейинги турда ғалаба қозонса ҳам яйпанликлар 12-ўриндаги "Қизилқум"га етиб олишни уддалай олмайди. Шу тариқа, "Турон" келаси мавсумни Про лигада бошлайдиган бўлди.
Фикрлар