
Суперлига. Дердийок дебют голини киритган ўйинда "Пахтакор" ғалабага эришди
Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида кечган учрашувда мезбонлар 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Драган Черан, Игорь Сергеев, Жалолиддин Машарипов ва Эрен Дердийоклар томонидан киритилган голларга меҳмонлар сафида Муродбек Бобожонов бир бор жавоб қайтарди.
Шу тариқа, "шерлар" ҳисобидаги очколар сони 9 тага етди ва жамоа қўшимча кўрсаткичлар эвазига 1-ўринга кўтарилиб олди. 4 очкоси бор бекободликлар эса жадвалнинг 7-поғонасидан жой олишган.
Фикрлар
Yoki
3-1
Buladi.
Stenariy shunaqa yozilgan...