Суперлига. "Динамо" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Машъал" - "Динамо" клублари иштирокидаги беллашувда меҳмонлар 2:3 ҳисобида муваффақиятга эришди. 
 
Дастлаб учрашувнинг 2-дақиқасида Шерзод Файзиев ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса Сардор Абдураимов ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб, "Машъал"ни олдинга олиб чиққан эди. Шунингдек, 24-дақиқада "Динамо" ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Самарқандликларнинг илк голини Улуғбек Ҳошимов ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Бундан ташқари, бўлим сўнггида Жаҳонгирбек Абдусаломов пенальтидан унумли фойдаланган ҳолда, ҳисобни тенглаштирди. Ғалабага интилаётган "Динамо" 89 ва 90+2-дақиқаларда голлар уриб, ғалабани илиб кетди. 
 
Ушбу тўқнашувдан сўнг Абрамов шогирдлари очколар сонини 33 тага етказиб олиб, 2-ўриндаги ОКМК билан тенглашиб олди. "Машъал" эса 15 очко билан 13-ўринда қолмоқда.

  • Ўзбекистон - Суперлига
  • Обычный сезон
6591.png

Машъал

  • Sherzod Fayziev 2'
  • Sardor Abduraimov 5'
Тугаган
2 : 4

06.08.2025 20:00

6510.png

Динамо

  • Ulugbek Khoshimov 24'
  • Jakhongir Abdusalomov 45'
  • Bekhruzbek Oblakulov 86'
  • Bekhruzbek Oblakulov 90'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!