Суперлига. "Динамо" сўнгги сониялардаги голи эвазига ғалабани илиб кетди

CHERY AUTO

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қизилқум" клублари иштирокидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. 
 
Драматик кечган баҳсда самарқандликлар 90+6-дақиқадаги голи эвазига камбек амалга ошириб, ғалабани илиб кетди. 
 
Учрашувнинг 21-дақиқасида Роман Папарига ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг 6-дақиқаси ўтиб бораётганда Ойбек Ўрмонжонов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Орадан 10 дақиқа ўтиб эса Шаҳзодбек Раҳматуллаев гол уриб, яна жамоасини олдинга олиб чиқди. 77-дақиқада Журани Ферреира орадаги фарқни қисқартирди. Шу билан бирга, қўшиб берилган дақиқаларнинг олтинчиси ўтиб бораётганда Санжар Қодирқулов гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

  • Ўзбекистон - Суперлига
  • Regular Season

Динамо

  • Oybek Ormonjonov 55'
  • Ratinho 77'
  • Sanjar Kodirkulov 90'
Тугади
3 : 2

25.05.2025 21:00

Кизилкум

  • Roman Papariga 22'
  • Shahzodbek Rahmatullayev 61'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Депутат Уктамович
26/05/2025 00:17
Бу мавсумдаги Динамо 1980йилги ( Абдурайимов) 1982-84 (Десячиков) ва 1999йидаги ( Махмуд Рахимов) давридаги уйини билан Самаркандлик ишкибозларни хурсанд килаяпти, Олгаа Ок армия