Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Суперлига. Дориев Табатадзедан ўтиб кетди ёхуд 11-турдан сўнг тўпурарлар билан танишинг!

6 футболчида 4 тадан гол бор!

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Динамо" учрашувида меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Дастлаб, Абдуллаев ҳисобни очган бўлса, 37-дақиқада Ҳожимирзаев ажойиб рейди билан гол урди. 

Куннинг иккинчи баҳсида "Олимпик" - ОКМК жамоалари ўзаро куч синашди. Унда меҳмонлар ягона гол эвазига ғалаба қозонди. Ўйиннинг 82-дақиқада Ғиёсон пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди ва ушбу гол беллашув тақдирини ҳал қилди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон Суперлигаси 11-тур учрашувлари якунланди. ОКМК турнир жадвалида пешқадамга айланиб олган бўлса, "Сўғдиёна" ҳужумчиси Люпче Дориев тўпурарлар жадвалида етакчига айланиб олди. Қуйида тўпурарлар жадвали билан танишинг.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ