Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда "Навбаҳор" "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди
Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Навбаҳор" қарама-қаршилиги бўлиб ўтди.
Мазкур баҳсда меҳмонлар йирик 1:5 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Дастлаб, биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Искандеров пенальтидан унумли фойдаланган ҳолда "Навбаҳор"ни олдинга олиб чиқди. 57-дақиқада Сияваш Хақназари ҳисобни 0:2 кўринишига келтирган бўлса, Бобомурод Бозоровнинг 62-дақиқадаги голи орадаги фарқни қисқартирди. Йован Жокич (69'), Тома Табатадзенинг (87') ва Саидазамат Мирсаидовларнинг (90+4') голлари меҳмонларнинг ғалабасини мустаҳкамлади.
- Ўзбекистон - Суперлига
- Жорий мавсум
Кизилкум
- Bobomurod Bozorov 62'
Тугади
1
:
5
22.11.2024 18:15
Навбаҳор
- Jamshid Iskandarov 45'
- Siavash Haghnazari 57'
- Jovan Đokić 66'
- Toma Tabatadze 87'
- Saidazamat Mirsaidov 90'
Фикрлар