Суперлига. Июнь ойининг энг яхши футболчиси "Андижон"дан! (Фото)
Ўзбекистон Суперлигасида июнь ойининг энг яхши футболчиси аниқланди.
ЎзПФЛ матбуот хизматининг хабарига кўра, "Андижон" ҳужумчиси Рубин Хебай ўтган ойнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. У 3 та ўйинда майдонга тушиб, ўз номига 4 та гол ёздириб қўйган.
Маълумот ўрнида, Рубиндан ташқари энг яхши футболчи бўлиш учун рўйхатда "Пахтакор" ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов ва "Металлург" ҳужумчиси Забихилло Ўринбоев ҳам мавжуд эди.
Фикрлар