АГМК (fc-agmk.uz)

Клуб расмий сайтининг жуда кўп қисми бўшаб ётибди. Бунга сабаб қарийб 10 кундан буён расмий сайт янгиланаётганидир. Шунинг учун “АГМК” расмий сайти фаолиятига ҳозирча тўхталмасликни лозим топдик.

P/S: Янги сайтни ташкиллаштириш жараёни 20 кундан 1 ойгача бўлган муддатга чўзилиши мумкин.

photo_2020-03-19_20-31-08

Андижон (fcandijon.uz)

ПФЛ сайти тақдим этган ҳавола орқали “Андижон” клуби расмий веб сайтига кирганимизда қуйидаги ҳолат юзага келди:

photo_2020-03-19_17-52-06

Бунёдкор (fcbunyodkor.com)

“Бунёдкор” сайти кайфиятга қараб ишлайди, чоғи. Жамоа ғалаба қозонса натижа қўйилади, аксинча эса йўқ.

 

 photo_2020-03-19_18-00-54

 photo_2020-03-19_18-01-59

 

Қувонарли жиҳати клуб расмий сайтида жамоа ҳақида жуда кўплаб маълумотлар олиш мумкин. Юқоридаги каби актуаллик билан боғлиқ масалаларда “Бунёдкор” матбуот хизмати вакилларининг эътиборлироқ бўлишларини кутиб қоламиз. Шунингдек, U-18 фаолияти ҳам сайтда ёритиб борилиши керак.

 

Бухоро (pfcbuxoro.com)

 

Очиғини айтганда, “Бухоро” клуби расмий веб-сайтида ҳеч нарсага тушуна олмадим. Сайтда “ПФК Бухоро” сўзини инобатга олмасак, бошқа ҳеч бир жиҳат на “Бухоро”, на ПФЛ ва на футболга алоқадор эмас. Сайт туризм билан шуғулланади, назаримда.

 

photo_2020-03-19_18-22-35

Локомотив  (lokomotiv.uz)

 

Бир қарашда “темирйўлчилар” сайтида ҳаммаси жойидадек кўринади. Сайтда клубнинг Суперлигадаги ўйинлари тўлиқлигича ёритиб борилмоқда. U-21 бўйича материаллар сайтга жойланмаган. U-18 умуман сайт эътиборидан четда: улар учун алоҳида бўлим ҳам ташкил қилинмаган. Фотогалерея фаолиятини 2018 йилда тўхтатган, менимча.

photo_2020-03-19_20-35-26

 

Машъал (mashal.uz)

 

Муборакликлар сайтида барча маълумотлар бор. Фақат дизайн ҳақида бироз бош қотириб кўрилса яхши бўлар эди.

photo_2020-03-19_20-37-04

Металлург (metallurg-pfc.uz)

 

“Металлург” веб-сайти ҳам ўз ўрнида стабил ишлаяпти, деб бўлмайди. Сайт анча эски ва ноқулай дизайнга эга. Сайт, асосан, Суперлига ўйинларини ёритиб боради. Ёшлар жамоаси бўлимидаги маълумотлар нечанчи йилга мансублигини англай олмадим. Лекин ушбу жамоада энг кичик ёшли футболчи 26 ёшда, энг ёши каттаси эса 35 ёшни қаршилашга улгурган.

photo_2020-03-19_20-39-07

Навбаҳор (pfcnavbahor.uz)

 

Наманганликларнинг расмий сайти анча оғир юкланар экан. Жамоада U-18, U-21,  аёллар ва футзал жамоалари ҳақидаги бўлимлар мавжуд. Аммо у ердан фақат мураббий ким эканлиги ҳақидаги маълумотни олиш мумкин.

photo_2020-03-19_20-40-41

Насаф (fcnasaf.uz)

 

Қаршиликлар расмий сайтида клуб ҳақидаги барча маълумотларни топишимиз мумкин. Табло ва тақвим бундан мустасно. Қаршиликлар матбуот хизматидан бу борадаги ижобий ўзгаришларни кутиб қоламиз.

photo_2020-03-19_20-42-24

Пахтакор (pakhtakor.uz)

 

Шерлар” сайтида деярли ҳамма нарса ўз жойида. Амалдаги чемпионларнинг расмий сайти шундай бўлиши ҳам керак. Фақат Осиё чемпионлар лигаси бўлими ишламаяпти. Бу халқаро миқёсдаги турнир ва шу сабабдан, тез орада ушбу муаммо бартараф этилишига умид қиламиз.

 

Сурхон (fcsurxon.uz)

 

“Сурхон” клуби расмий сайти ҳақида ПФЛ расмий саҳифасидан маълумот ололмадик. Лекин клубда расмий сайт мавжуд. Афсуски, ушбу веб-сайт ҳам талаб даражасида эмас. Ушбу сайт мактаб ўқувчисининг “Информатика” фанидан қилинган уй вазифасига ўхшайди. Дизайн жуда ёмон аҳволда. Функционаллик ва контент жойлашуви масаласида сайт анча орқада. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистоннинг нуфуз жиҳатидан энг юқори турнирида иштирок этувчи клубга ярашмайди.

photo_2020-03-19_20-44-37

Сўғдиёна (fcsogdiana.uz)

 

Жиззахликларда расмий сайт мавжуд эмас.

 

Қизилқум (fcqizilqum.uz)

 

Навоийликларда ҳам расмий веб-сайт йўқ.

 

Қўқон-1912 (kokand1912.uz)

 

“Қўқон-1912” сайти шу қадар фаол ва ишчанки, унда ҳатто жаҳон футболи янгиликларини ҳам кузатишингиз мумкин. Аммо U-18 бўйича ҳеч қандай маълумот топа олмадим. Клуб интернет сайтларининг асосий вазифаси жамоа ичидаги хабарларга эътибор беришлигини унутмаслик мақсадга мувофиқ бўларди.

photo_2020-03-19_20-47-58

Умуман, Суперлига жамоалари расмий сайтларини 100 % талабга жавоб беради, деёлмаймиз. Лекин баъзи клубларда сайт умуман йўқлигини инобатга олган ҳолда, хатолар ҳақида гапириш бизга қийин бўлди. Аммо биз аллақачон “муҳими бор-ку” дейдиган пайтдан ўтдик. Барчасини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш даркор. Веб-сайти йўқ клубларга эса нима дейишга ҳам ҳайронман.

Абдулвосид Валихонов тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ALIXON
19/03/2020 21:30
Игра ётокда ЁКИ Ёлғон
&
AzizGazieff-Marco Simic 55 PFK Pakhtakor Tashkent Uzbekistan GoLions
20/03/2020 19:09
"Пахтакор" хар доимгидек биринчи.
Ёрқин,сифатли ва тезкор.