Суперлига клублари янги мавсумда қандай мосламалардан фойдаланади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли фармонида профессионал футбол клублари фаолиятини янада ривожлантириш учун уларда инновацион лабораториялар ташкил этиш, шу жумладан, футболчилар жисмоний тайёргарлигини масофадан кузатиш қурилмалари ва замонавий имитация ускуналари билан таъминлаш масаласига эътибор қаратилган.
Қарор ижроси юзасидан Лига элита клублари билан ишламоқда. 2024 йилги мавсумда Суперлиганинг 9 та клуби CATAPULT билан ҳамкорлик қилишга қарор қилди. Қолган 5 та клуб ҳам ўз танловини амалга оширди.
“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 10.18-бандидан келиб чиқиб, Суперлига клубининг ҳар бир футболчиси расмий ўйин давомида мазкур мосламадан фойдаланади. Ўз навбатида клуб учрашув якунидан кейин таҳлил натижаларини ЎФА учун тақдим этади. Ассоциация техник бўлими футболчи билан боғлиқ рақамларни умумлаштириб, уларнинг турли йўналишлардаги ўсиши ёки пасайишини таҳлил қилиб боради. Бу эса ўз навбатида турли ёш терма жамоалари учун ас қотади.
Маълумот учун, 2023-йилги мавсумда 8 та жамоа турли кўринишларда мазкур талаб ижросини лозим даражада бажармагани учун жазоланди. 2024 йилги мавсумда ижро янада қатъий бўлади.
Фикрлар