
Суперлига. "Машъал" - "Сўғдиёна" учрашуви Жиззахда ўтказилади
Муборак клуби ўзининг уй учрашувларини ОКМК стадионида ўтказиши лозим. Бунда клуб стадиондан ижара асосида фойдаланади.
Табиийки, ўз майдонида тўп сурмаётган жамоа учун расмий учрашув ташкилотчилиги айрим муаммоларни келтириб чиқаради. Шуни инобатга олган ҳолда "Машъал" ўз ташаббуси билан "Сўғдиёна" клубига таклиф билан чиқди ва 3-тур доирасидаги ўйинни Жиззахга кўчиришни Лигадан сўради. Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар берди.
Ҳар икки томон ўзаро келишиб олгани инобатга олиниб, Суперлига 3-туридан жой олган "Машъал" - "Сўғдиёна" беллашуви Жиззах шаҳрида бўлиб ўтади.
Фикрлар