Суперлига. "Металлург" - "Сўғдиёна" бугунга қадар 44 маротаба куч синашган

Хабарингиз бор эртага 8-март санасида Суперлига 2-туридан ўрин олган "Металлург" - "Сўғдиёна" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.
Эътиборингизга бўлажак учрашув олдидан хар иккала жамоаларнинг ўзаро учрашувлар тарихидан маълумот берамиз.
Жамоалар шу бугунгача 44 маротаба куч синашган. "Сўғдиёна" 18 учрашувда рақибни таслим этган бўлса, 9 ўйинда кучлар тенг келган. Қолган 17 учрашувда "Металлург"нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 61-58 жиззахликлар фойдасига.

"Металлург" мезбонлигида ўтган сўнги 5 учрашувлар:

Металлург - Сўғдиёна 3-1 30.08.2023
Металлург - Сўғдиёна 2-1 18.09.2022
Металлург - Сўғдиёна 0-2 05.05.2021
Металлург - Сўғдиёна 2-0 12.07.2020
Металлург - Сўғдиёна 0-1 18.10.2019

Эслатиб ўтамиз "Металлург" - "Сўғдиёна" учрашуви эртага соат 15:00 да ОКМК стадионида старт олади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Журабой
07/03/2024 11:16
Сугдиена яккол фаворит!