Суперлига. "Насаф" — "Бухоро": Ўзаро ўйинларда қаршиликлар устун
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Насаф" — "Бухоро" баҳси олдидан жамоаларнинг ўзаро учрашувлари статистикаси эълон қилинди.
Шу кунга қадар томонлар 50 марта тўқнаш келган. Уларнинг 27 тасида қаршиликлар ғалаба қозонган бўлса, "Бухоро" 12 баҳсда устун келган. Яна 11 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган.
Тўплар нисбати ҳам "Насаф" фойдасига — 84:44. Энг йирик ғалаба ҳам айнан қаршиликларга тегишли бўлиб, улар рақибини бир баҳсда 6:0 ҳисобида мағлуб этган. "Бухоро"нинг энг йирик устунлиги эса 5:1 ҳисобида қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув 13 апрель куни соат 18:00да "Бухоро ФА" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс "Футбол ТВ" орқали жонли намойиш этилади.
Фикрлар