Суперлига. «Насаф» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни таслим қилди
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган «Насаф» — «Сўғдиёна» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Аждарлар» ўз майдонида жиззахликларни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг 6-дақиқасида Бобур Абдухолиқов пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди. 36-дақиқада эса Паата Гудушаури орадаги фарқни иккитага оширди.
Шундан сўнг меҳмонлар аъзоси Сардор Жамолов орадаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди. Қолган дақиқаларда бошқа гол киритилмади.
Шу тариқа, Рўзиқул Бердиев шогирдларининг очколари сони 41 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ