Суперлига. "Насаф" ва "Бунёдкор" учрашувида бу сафар ҳам ғолиб номи аниқланмади (фотогалерея)

CHERY AUTO

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" баҳси бўлиб утди ва унда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилди.

Tecno

Дастлаб, 14-дақиқада "қалдирғочлар" футболчиси Имеда Ашортиа ҳисобни очди. 21-дақиқада эса Алибек Давранов мезбонлар дарвозасини ишғол қилиб, мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим якунланишига 4 дақиқа қолганда Амир Тўрақулов супер гол урди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

"Aждарлар" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев 58-дақиқада боши билан гол киритиб, "Насаф"ни мағлубиятдан қутқарди. 

Шунингдек, Норчаев 85-дақиқада пенальтини голга айлантира олмади.

Қуйида беллашувдан фотолавҳаларни томоша қилинг:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!