Суперлига. "Навбаҳор" биринчи даврани қандай ўтказди?

Хабарингиз бор, айни пайтда миллий чемпионатимизда давралар оралиғидаги танаффус пайти юзага келди.

"Навбаҳор”нинг биринчи даврага оид статистик рақамлари билан танишинг. Ўзбекистон Суперлигасининг ортда қолган 13 та учрашувида "лочинлар" 4 та ғалаба, 7 та дуранг ва 2 та мағлубиятни қайд этди. Рақиблар дарвозасига 18 та гол урган ҳолда, ўз дарвозасидан 14 та тўп ўтказиб юборди. Наманганликлар ўтказилган 13 та ўйиндан 5 тасида ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юбормади.

Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, жамоамиз биринчи даврада ўз майдонида бўлиб ўтган 7 та беллашувнинг 3 тасида ютуққа эришиб, 4 та ўйинга дурангга  имзо чекди ҳамда Наманганда мағлубиятга учрамади ва бу борада Суперлигадаги 2 жамоанинг  (“Насаф” билан биргаликда) бири бўлди.

Жамоа 13 та баҳсда рақиблар дарвозасига 18 та гол уришди. Бу эса ҳар бир ўйинга 1,4 тадан гол тўғри келади, дегани.     

“Навбаҳор” биринчи давра баҳсларида жами 19 очко тўплаган ҳолда (48,7 фоизлик натижа), давралар оралиғидаги танаффусга 6-ўринни эгаллаган ҳолда, чиқиб кетди.   

“Навбаҳор”нинг Суперлига – 2024  биринчи даврасидаги ўйинлари натижалари  

Суперлига. 1-тур. 1 март (жума)

“Навбаҳор” – “Динамо” – 3:1 (1:0)

Голлар: Аброрбек Исмоилов (19), Тома Табатадзе (47,84-пен.) - Жоэль Кожо (53).  

Суперлига. 2-тур. 9 март (шанба)

“Навбаҳор” – ОКМК - 1:1 (1:1)

Голлар: Тома Табатадзе (11) – Сардор Раҳмонов (19).  

 Суперлига. 3-тур. 17 март (якшанба)

“Бунёдкор” — “Навбаҳор” – 2:2 (0:0)

Голлар: Миржаҳон Мираҳмадов (65,90+6) – Тома Табатадзе (60,73-пен.).

Ўзбекистон Суперлигаси. 4-тур. 31 март (якшанба) 

“Навбаҳор” – “Сурхон” - 2:2 (0:2)

Голлар: Азимжон Аҳмедов (49), Тома Табатадзе (90+5, пен.) – Суннатуллох Хамиджонов (23), Жаҳонгирбек Абдусаломов (32).

Суперлига. 5-тур. 30 июнь (якшанба)

“Насаф” – “Навбаҳор” – 3:2 (2:2)

Голлар: Бобур Абдухолиқов  (9), Шерзод Насруллаев (34, Абдувоҳид Неъматов (65- пен.) – Гиорги Никабаде (4), Фаррух Сайфиев (13).

Суперлига. 6-тур. 5 май (якшанба)

“Навбаҳор“ – “Локомотив” – 4:0 (1:0)

Голлар: Жамшид Болтабоев (14), Одилжон Ҳамробеков (50), Йован Жокич (62), Сияваш Ҳақназари (90+4). 

Суперлига. 7-тур. 12 май (якшанба)

“Сўғдиёна” - “Навбаҳор” – 1:2 (0:1)

Голлар: Лупчо Дориев (79-пен.) -  Тома Табатадзе (22-пен.), Жамшид Искандеров (51). 

Суперлига. 8-тур. 19 май (якшанба)

“Навбаҳор” - “Нефтчи” – 1:0 (0:0)  

Гол: Филип Иванович (90+4).

Суперлига. 9-тур. 24 май (жума)

“Металлург” – “Навбаҳор” - 1:1 (0:1)

Голлар: Искандар Шайқулов (78) - Тома Табатадзе (15).

Суперлига10-тур. 30 май (пайшанба)

“Навбаҳор” – “Олимпик” - 0:0

Суперлига. 11-тур. 16 июнь (якшанба)

“Пахтакор” – “Навбаҳор” - 0:0

Суперлига. 12-тур. 20 июнь (пайшанба)

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 0:0

Суперлига.13-тур. 26 июнь (шанба)

“Андижон” – “Навбаҳор” - 3:0 (1:0)

Голлар: Леван Арвеладзе (13), Рустам Турдимуродов (62), Иброҳим Йўлдошев (84, автогол). 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!