Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Металлург" - "Навбаҳор" баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

Беллашувда ҳисоб 22-дақиқада очилди. Жасурбек Яхшибоевнинг жаримадан узатган тўпини Иброҳим Йўлдошев дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очди.

Икинчи бўлимнинг 88-дақиқасида Аброр Исмоиловга қизил карточка кўрсатилди. Бир киши кам бўлиб қолган наманганликлар дарвозаси қўшиб 90+6 дақиқада Забиҳулло Ўринбоев томонидан ишғол қилинди. 

Шу тариқа, "лочинлар" сафардан бир очко билан қайтадиган бўлди.

  • Суперлига
  • 15-тур

Металлург

  • Забихилло Ўринбоев 90+6'
1 : 1

04/08/2023 20:00

Навбаҳор

  • Иброҳим Йўлдошев 22'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
04/08/2023 22:23
Яшавор металлург Гулбахорни епиштирмадингда