Суперлига. "Навбаҳор" ва "Насаф" вакиллари етакчилик қилаётган ассистентлар рўйхати билан танишинг (фото)

Ўзбекистон Суперлигасининг 7 тури ортда қолди. Кутилганидек, бу мавсум анча шиддатли давом этмоқда. Биз сизга кейинги тур старти олдидан айрим қизиқ фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

7-турдан сўнг ассистентлар рўйхатида ҳужумчи Темурхўжа Абдуҳолиқов етакчилик қилмоқда. "Навбаҳор" вакилининг ҳисобида 4 та голли узатма мавжуд. 

Кейинги ўриндан 3 та ассист амалга оширган Шерзод Насруллаев ("Насаф") жой эгаллаган. Шунингдек, жадвалдан Рубин Хебай ("Андижон"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Акром Комилов (ОКМК) ҳамда Нурилло Тўхтасинов ("Нефтчи") ўрин олган. Улар шерикларининг 2 голига ҳаммуаллифлик вазифасини бажарган.

ассист_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!