Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" жамоалари ўрасидаги класс ҳисобда намоён бўлди

Ўзбекистон Суперлигаси 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Динамо" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Мазкур беллашувда майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Наманганликлардан Тома Табатадзе дублга эришган бўлса, яна бир голни Аброр Исмоилов ўз номига ёзиб қўйди. Меҳмонларнинг голини Кожо киритди. 

Шу тариқа, "лочинлар" ушбу ғалабадан кейин 3 очкога эга бўлди ва ҳозирча пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!