
Суперлига. "Навбаҳор"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади
Суперлиганинг 8-турида "Нефтчи"ни мағлуб қилган "Навбаҳор" турнир жадвалида 15 очко билан биринчи ўринга чиқиб олди. Клубни бу мавсум ҳеч ким мағлуб қила олмаяпти.
Наманганликлар 4 та ғалабани қўлга киритган бўлса, 3 бора дуранг ўйнади. Шу билан бирга, рақиблари дарвозасини 15 марта ишғол қилишга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор"ни 9-турда Андижондан очко билан қайтган "Металлург"га қарши баҳс кутиб турибди.
Фикрлар