Суперлига. "Нефтчи" чемпионларни таслим этди (Фотогалерея)

CHERY AUTO

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Насаф" баҳси бўлиб ўтди ва унда "йўлбарслар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Биринчи бўлимнинг 15-дақиқасида Муродбек Рахматов қизил карточка билан жазоланди ва меҳмонлар бир киши кам бўлиб қолди. Беллашувдаги голлар 58-дақиқада Билолхон Тошмирзаев ва 90+5-дақиқада Ҳусаин Норчаев томонидан киритилди.

Шу тариқа, "Нефтчи" навбатдаги 3 очкони қўлга киритди ва турнир жадвалининг 5-поғонасига кўтарилиб олди. Қуйида беллашувдан фотолавҳаларни томоша қилинг. Суратлар муаллифи Абдулазиз Абдувоҳидов.

{gallery}2151{/gallery}

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!