Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди

Суперлиганинг 25-тури старт олди. Турни "Пахтакор" - ОКМК баҳси очиб берди. 

ЖАР стадионида бўлиб ўтган мазкур беллашувда олмалиқликлар 0:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Ўйиндаги голларга Нодирбек Абдураззоқов (31') ва Арихиро Сентоку (87') муаллифлик қилди.

Шу тариқа, ОКМК пойтахтдаги "Пахтакор"га қарши ўйинлардаги ғалабасиз 11 йиллик қора анъанага чек қўйди ва Суперлиганинг 2-поғонасини мустаҳкамлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!