Суперлига. Октябрь ойининг энг яхши мураббийи ким бўлади?

CHERY AUTO

Суперлигада октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар берди. Унга кўра, ушбу совринни қўлга киритиш учун Виталий Левченко ("Нефтчи"), Ильёс Зейтулаев ("Бунёдкор") ва Камолиддин Тожиев ("Пахтакор") асосий даъвогар ҳисобланади. Қуйида уларнинг якунланган ойда қайд этган статистикаси билан танишинг:

Tecno

Виталий Левченко ("Нефтчи") — 3 ўйин, 3 ғалаба, тўплар фарқи 5:0
Ильёс Зейтулаев ("Бунёдкор") — 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 6:3
Камолиддин Тожиев ("Пахтакор") — 4 ўйин, 4 ғалаба, тўплар фарқи 9:0

Маълумот учун, 27-турдан кейин мусобақа турнир жадвалида Левченко шогирдлари 60 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
06/11/2025 20:17
К. Тожиев октябр ойи энг яхши тренери