Суперлига. Октябрь ойининг энг яхшилари аниқланди
Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Суперлиганинг энг яхши мураббий ва футболчиси, шунингдек, энг чиройли голни аниқлаб келади.
Унга кўра, "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев октябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Ўтган ой Суперлигада 3 ўйинда майдонга тушиб, рақиб дарвозасига 5 та тўп киритган Абдуғафур Ҳайдаров ("Сурхон") эса энг яхши футболчи бўлди.
Шунингдек, "Насаф" аъзоси Акмал Мозговойнинг "Локомотив" жамоаси дарвозасига киритган тўпи октябрь ойининг энг чиройли голи дея эътироф этилди.
Фикрлар