Суперлига ўйинлари 29 майдан бошланади
Дания Суперлигаси 29 майдан давом эттирилади. Маълумотларга кўра, ўйинлар ўтказилишида бевосита иштирок этадиган барча одамлар мунтазам равишда коронавирусга қарши тестдан ўтказилиб турилади.
“Соғлиқни сақлаш тизимига зарар етказмаслик учун ушбу мавсумни оқилона тарзда якунлаш жуда муҳимдир”, - дейди Суперлига вакили.
Дания Суперлигаси 24-турда тўхтатиб қўйилган эди. Ҳозирча "Мидтьюлланд" клуби 2-ўринда бораётган жамоадан нақд 12 очкога илгарилаб кетган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.
Фикрлар