Суперлига. "Пахтакор" — "Динамо": катта фарқли тарих, янги синов
Ўзбекистон Суперлигасининг 8-турида Тошкентда қизиқарли тўқнашув кутилмоқда — "Пахтакор" ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо' жамоасини қабул қилади.
Жамоалар ўртасида шу кунгача 54 та ўйин ўтказилган бўлиб, уларнинг 40 тасида “Пахтакор” ғалаба қозонган. “Динамо” эса атиги 7 марта зафар қучган. Яна 7 та баҳс дуранг билан якунланган.
Тўплар нисбати эса янада катта фарқни кўрсатади — 109:31, албатта, “Пахтакор” фойдасига.
Энг йирик ҳисоблар
“Пахтакор” рақибини энг йирик ҳисобда 6:0 билан мағлуб этган. “Динамо”нинг энг яхши натижаси эса 2:0 ҳисобидаги ғалаба бўлиб қолмоқда.
Бу сафарги учрашувда тарих ўз сўзини яна айтадими ёки “Динамо” сенсация қайд этадими — бу саволга жавобни майдонда оламиз.
Беллашув 18 апрель куни соат 20:15'да “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув “Sport TV” орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Фикрлар