Суперлига. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасидаги энг йирик ҳисоб ёдингиздами?

  • 02 Nov 23:41
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, эртага Суперлига 27-тури якунланади. Ушбу тур супер қарама-қаршилик билан тугайди. Мухлислар "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасидаги Тошкент дербисига гувоҳ бўлади. 

Tecno

"Пахтакор" ва "Бунёдкор” ўртасидаги дербилар ҳамиша кескин тўқнашувларга бой тарзда ўтади. Ҳозиргача ўтказилган 39 беллашувнинг 15тасида "шерлар" ғолиб бўлишган. 10та баҳсда дуранг ва 14 ўйинда "Бунёдкор"нинг ғалабаси кузатилган. "Пахтакор" 51 тўп киритиб, 46 гол ўтказиб юборган. 

Жамоалар ўртасидаги энг йирик натижа 2020 йилнинг биринчи даврасида кузатилиб, унда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ютуққа эришган. "Пахтакор" ўз майдонидаги баҳсларда 9 ғалаба, 6 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган. Голлар уриш борасида устунлик "шерлар" тарафида - 27:15.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин эртага, 3 ноябрь, душанба куни соат 18:30да "Жар" стадионида бошланади.

 

Comments

You must be logged in to commet!