Суперлига. "Қизилқум" илк ғалабасини ўз майдонида қўлга киритди
Суперлиганиг 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин 1:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан тугади.
"Олтин изловчилар"нинг ягона голи Жасур Холтўраев номига қайд этилди. Бу гол якунда ўйин тақдирини ҳал қилди.
Шу тариқа, "Қизилқум" очколари сонини 3 тага етказиб олди ва жадвалда 9-ўринга чиқиб олди. "Бухоро" ҳисобида ҳам 3 очко мавжуд бўлиб, клуб 7-поғонадан жой олган.
Фикрлар