Асосий мазмунга ўтиш

Суперлига. "Қизилқум" мавсумдаги илк очкосини Муборакда қўлга киритди

Shahzod
Изоҳлар: 1

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 3-тур ўйинлари давом эттирилмоқда.

Мавсумни икки мағлубият билан бошлаган "Қизилқум" жамоаси бу тур сафарда "Машъал"га қарши баҳс олиб борди. Муборакдаги "Баҳром Вафоев" стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1.

13-дақиқада Суннатилла Абдуллажонов ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтиб эса Мўминжон Мелиев мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, навоийликлар 2020 йилдаги илк очколарини Муборакда қўлга киритишди ва турнир жадвалида 11-ўринга кўтарилиб олди. 4 очкоси бор "Машъал" эса 6-поғонадан жой олган.

{game}1724{/game}
Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ