Суперлига. "Сўғдиёна" — "Бунёдкор": статистика меҳмонлар томонида
Ўзбекистон Суперлигасининг 8-турида Жиззахда "Сўғдиёна" ўз майдонида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасини қабул қилади.
Учрашув 19 апрель куни соат 16:00'да Зомин стадионида бўлиб ўтади. Беллашувни “Sport TV” орқали жонли эфирда кузатиш мумкин.
Ўзаро ўйинларда қайси жамоа устун?
Икки жамоа шу кунгача 32 марта ўзаро майдонга тушган. Уларнинг 19 тасида “Бунёдкор” ғалаба қозонган бўлса, “Сўғдиёна” фақат 5 марта зафар қучган. Яна 8 та баҳс дуранг билан тугаган.
Тўплар нисбати ҳам меҳмонлар устунлигини кўрсатмоқда — 58:26.
Энг йирик натижалар:
“Сўғдиёна” ўз тарихида рақибини энг йирик ҳисобда 4:0 билан мағлуб этган. “Бунёдкор” эса жиззахликлар устидан 6:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қайд этган.
Статистика “Бунёдкор” фойдасига бўлса-да, ўз майдонидаги “Сўғдиёна” бу гал рақамларни ўзгартиришга уриниб кўради.

Фикрлар