Суперлига танаффусга чиқди, аммо футбол давом этади

Кеча бўлиб ўтган "Нефтчи" ва "Пахтакор"  ўртасидаги баҳсдан сўнг Суперлиганинг биринчи даврасига якун ясалди. Аммо бу билан юртимизда футбол батамом тўҳтаб қолмади.

Бугун "Олимпик мобиуз" ва "Хоразм" ўртасидаги беллашув билан Ўзбекистон кубоги 1/8 финал ўйинларига старт берилади. Хозирда иккала жамоа хам нуфузи жиҳатдан Суперлигадан кейинги ўринда турувчи Про лига мусобақасида иштирок этишмоқда. Тўғри таркиб жиҳатидан улар "Буҳоро" ва "Машъал" каби клубларга рақобат туғдира олмас. Аммо хар бир ўйинда, хар қандай рақибга қарши муносиб кураш ва чиройли футбол таклиф эта олмоқда.

Шу йил хисобидан жамоалар учинчи маротаба тўқнаш келади. Илк қарама-қаршилик про лиганинг 1-тури доирасида бўлиб ўтган. Унда ҳоразмликликлар Мўмин Мелиевнинг киритган тўпи эвазига ютуқни қўлга киритганди. 8-турга келиб клублар ўртасидаги иккинчи ўйин ўтказилган ва ёш олимпиячилар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўзига хос реванш олишни уддасидан чиқишганди.

Бугунги эҳтимолий муваффақият эвазига эса қайсидир жамоа ўзаро ўйинлардаги устунликни ўз томонига оғдириб олиши мумкин. Энг асосийси, мағлуб томон кубокдаги юришини тўҳтатади.  Демак хар иккала клубнинг амалда йўқотадиган хеч нарсаси йўқ. Шунинг учун хам навбатдаги томошабоп футболни кўришимиз эҳтимоли катта. 

“Олимпик мобиуз” ва “Хоразм” ўртасидаги баҳсни соат 20:30 дан эътиборан “Foreign Languages” телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!