Суперлига ва Про-Лига клубларига трансфер тақиқи қўйилди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг қарори эълон қилинди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилиш баёни билан тасдиқланган қарорига мувофиқ, белгиланган муддатларда футболчи ва мураббийлар олдидаги қарздорликлари ҳамда машғулот компенсацияси пулларини тўлаб бермаганликлари учун “Нефтчи”, “Қўқон-1912”, “Бухоро”, “Сурхон”, “Янгиер қурувчи” ва “Зомин бўрилари” футбол клубларига нисбатан қишки трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни Ўзбекистон Профессионал футбол лигасидан рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйилганлиги маълум қилинади.
Фикрлар