Суперлига. ВАРсиз ўтган "Динамо" - "Насаф" ўйини ҳақида

  • 7 июль, 14:31
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 1
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, кеча Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Динамо" - "Насаф" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди. Ушбу турнинг марказий баҳсида ВАР ишламагани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Tecno

Ўйин бошланиши олдидан атиги иккита камера орқали трансляция қилиниши ҳақида хабар берилди. Ўзбекистон Профессионал Футбол лигаси стартга бир дақиқа қолганда қуйидагича ахборот берди. 

"Учрашув трансляциясини амалга ошириши лозим бўлган КТС Самарқанд шаҳрига етиб келмагани сабабли "Динамо" - "Насаф" беллашуви ВАР тизимисиз ўтказилади".

ЎзФҲМ эса қуйидагича баёнот берди:

"Айни пайтда давом этаётган “Динамо” — “Насаф” учрашувида ВАР технологиясидан фойдаланилмаяпти

Бунга асосий сабаб —  МТРКга тегишли махсус мобил техник восита Самарқандга етиб бормаган. Шунингдек, Самарқанддаги МТРК ходимлари ВАР машинасига тегишли камера орқали You Tube платформасида ўйинни жонли эфирда намойиш қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ВАР тизимидан тўлақонли фойдаланиш учун камида 4 та алоҳида камера талаб этилади. Ушбу техник шартлар бажарилмагани сабабли бугунги баҳсда ВАР технологияси ишга туширилмаган".

Ўзи аслида нима бўлган?

Самарқанддаги "Динамо" - "Насаф" ўйинига Жиззах КТСи (кўчма телевизион станция) келиши керак бўлган. Самарқанддаги барча ўйинларга одатда Жиззахдан КТС келади. "Динамо" - "Насаф" ўйини борасида ҳам келишув бўлган. 

Ҳар тур олдидан бу  келишув бўлади. Ўйин куни белгиланган вақтда барча техникалар келади. Кечаги ўйинда эса Жиззах вакиллари телефонига жавоб бермаган. Лекин Самарқандга барча ишчи гуруҳ -  Лига вакиллари, оператор, режиссёр, ВАР вакиллари келган. Асосий муаммо телевидения ва Жиззах вакилларининг келиша олмагани. Жиззах эса шунчаки жўнатмаган, буни сабаби ҳозиргча номаълум. Буни МТРК тушунтириб бериши керак. 
Эслатма: Учрашув трансляцияси ва ВАРга тўлиқлигича телевидения жавоб беради. 

Алишер Одилов яқинда сайтимизга берган интервьюсида айтган эди:

"РПЛнинг Ўзбекистон чемпионатида битта устунлиги бор. Бу ҳам бўлса телевидения, яъни шунақа камераларда олиб беради-ки, маза қилиб кўрасиз. Агар камераларни худди шунақа қилишса бизда ҳам шундай кўринади". 

Суперлиганинг даражаси кўтарилди, уни халққа етказиш учун масъуллар ҳам шу даражада ишлашга мажбур!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Nuriddin Nuriddin
08/07/2025 11:29
Бунақа қилишни иложи бораканда. Мухлислар Қаршидан нима умидлада боргани. Футболинггаям!!!