Суперлига йўлланмаси учун кечадиган “Қўқон-1912” – “Динамо” баҳсида ВAР ишлайди!

Жорий мавсумдан эътиборан тарихда илк бор — Ўзбекистон Про лигаси баҳсида ВAР технологияси ишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг саъй-ҳаракатлари натижасида ЎзПФЛ билан ҳамкорликда ушбу мусобақанинг 20-туридан ўрин олган марказий, Суперлига йўлланмаси учун муҳим аҳамиятга эга бўлган “Қўқон-1912” – “Динамо” баҳсида видео ассистентлар хизматидан фойдаланилади.

Шунингдек, келаси мавсумдан бошлаб ВAР Про лиганинг ҳар бир турида, имкон қадар кўпроқ учрашувларда ишлаши режа қилинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!