Суперлигада фаол ўйин вақти ошиши учун жисмоний тайёргарлик бўйича махсус техникалар ҳарид қилинади

Яқинда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов юртимизда футболни янада ривожлантириш ва Суперлига ўйинларининг шаффоф ўтишин таъминлаш мақсадида йиғилиш ташкил этган ва унда ЎФА ҳамда ПФЛ мутасаддилари, Суперлига клубларининг бош мураббийлари ва ҳакамлар иштирок этишди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Йиғилиш давомида футболни янада ривожлантириш борасида тегишли кўрсатма ва чора-тадбирлар, қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан масъул мутасаддиларга қўшимча кўрсатмалар берилган эди.

Таъкидланганидек, ҳозирда Суперлига ўйинларда аксарият ҳолатларда фаол ўйин вақти 55-60 дақиқа атрофида бўлмоқда. Ушбу вақтни янада кўпайтириш, фаол ўйин вақтини ошириш мақсадида Суперлига клублари ҳам эндиликда ҳар бир футболчи билан индивидуал тарзда ишлаш тартибига ўтади.

Ҳозирда миллий терма жамоа ва олимпия терма жамоа ўйинчилари билан жисмоний тайёргарлик борасида якка тартибда ҳам шуғулланилмоқда ва эндиликда ушбу ҳолат Суперлига клубларда ҳам ташкил этилади. 

Қолаверса, келаси мавсумдан бошлаб Суперлига клублари футболчи жисмоний ҳолатини текшриб, уни барқарор равишда яхши спорт формасини ушлаб туришида кўмак берувчи махсус техникаларга эга бўлиши таъминланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!