Суперлигада иштирок этувчи яна бир жамоа номи аниқ бўлди

CHERY AUTO

Суперлига плей-оффи доирасида "Қўқон-1912" ҳамда "Металлург" жамоалари ўзаро куч синашди. Мазкур беллашувда қўқонликлар пенальтилар сериясида зафар қучди. 

Дастлаб, 24-дақиқада Забиҳилло Ўринбоев ҳисобни очган бўлса, Шаҳзод Бешимов 77-дақиқада мувозанатни тиклади. 

Асосий вақт шу ҳисоб билан якунланди ва экстра таймларда ҳам вазият ўзгармади. Пенальтилар сериясида зафар қучган "Қўқон-1912" 2 йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтди. 

Эндиликда, Суперлиганинг яна бир йўлланмаси учун "Олимпик" ҳамда "Металлург" ўзаро кураш олиб боради. 

{game}19332447{/game}

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
04/12/2024 20:08
Кукон дарвозабонига койил.