Суперлигада қайси жамоа бронза медални қўлга киритгани маълум. Исботи билан!
Суперлига якунида "Сўғдиёна", "Нефтчи" ва "Навбаҳор" клублари бир очко тўплашди — 43 тадан.
Хўш, қайси жамоа бронза медалини қўлга киритди. Регламентга кўра, икки ва ундан ортиқ жамоаларнинг очкоси тенг келиб қолса, унда ўзроа ўйинга қаралади.
Ўзаро ўйинлар натижалари:
"Сўғдиёна" - "Нефтчи" 1-2
"Нефтчи" - "Сўғдиёна" 0-3
"Навбаҳор" - "Нефтчи" 1-0
"Нефтчи" - "Навбаҳор" 2-2
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 1-2
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 0-3
"Навбаҳор" ўзаро ўйинларда 7 очко тўплаган бўлса, "Сўғдиёна" 6 очко жамғарган. "Нефтчи" эса бу рақибларга қарши баҳсларда 3 очкога эга бўлди.
Демак, "Навбаҳор" бронза медали соҳиби! "Сўғдиёна" 4-ўринни эгаллаган бўлса, "Нефтчи" бешинчи ўринда қолди.
Чемпион — "Насаф", ОКМК кумуш медални қўлга киритди.
Манба: Футбол қоидалари
Фикрлар