Суперлигада яна бир дерби ёхуд "Металлург" - ОКМК ўйини олдидан маълумотлар
Лиганинг энг муросасиз дербилардан бири саналувчи «Металлург» – ОКМК қарама қаршилигида кичик устунлик бекободликлар томонида: 30 учрашув, 14 ғалаба, 3 та дуранг, 13 мағлубият. Тўплир фарқида эса олмалиқлар битта тўпга олдинда – 50:49.
Мазкур жамоаларнинг Бекободда кечган ўйинлари тарихига тўхталадиган бўлсак, шимолликлар ўз майдонларида рақибларига деярли имконият беришмаган. Маъданчилар ўз майдонларидаги 15 баҳснинг 12 тасида ғалаба қозонишган. 2 та ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келган бўлса, яна битта учрашувда кучлар тенг келган.
Ўзаро учрашувларда энг кўп тўп киритган ўйинчилар Зоҳид Абдуллаев («Металлург», 7 та гол) ва Мўйдин Мамазулумов (ОКМК, 5 та гол). Яна бир факт: айни пайтда «Металлург» шарафини ҳимоя этаётган Владислав Касминин ОКМК сафида бекободликлар дарвозасига 2 та гол киритган (2017—18 йиллар).
Бекободда бўлиб ўтган сўнгги бешта учрашув натижаси:
04.03.2022 Металлург – АГМК – 1:0
21.10.2021 Металлург – АГМК – 0:1
12.09.2020 Металлург – АГМК – 1:0
27.07.2019 Металлург – АГМК – 2:1
10.05.2018 Металлург – АГМК – 0:1
“Металлург” матбуот хизмати.
Фикрлар