Суперлигада йилнинг энг яхши мураббийи аниқланди
Суперлиганинг жорий мавсуми ўз ниҳоясига етди. ЎзПФЛ “Йилнинг энг яхши мураббийи” мукофоти учун якуний номзодлар рўйхатини эълон қилган эди.
Лига ушбу совринга "Нефтчи" жамоаси билан чемпионликни қўлга киритган Виталий Левченкони муносиб кўрди ва уни ғолиб деб топди. Левченконинг фарғоналиклар билан шартномаси ўз ниҳоясига етди ва мураббий клуб билан хайрлашди.
Маълумотларга кўра, унинг ўрнига Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Ислом Исмоилов тайинланиши мумкин.




Комментарии