Суперлиганинг дастлабки олти тури саналари эълон қилинди (тақвим)

Кеча — 20 февраль куни Coca-Cola Суперлиганинг 2021 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтган эди. Бугун — 21 февраль куни ЎзПФЛ дастлабки олти тур учрашувлари санасига ойдинлик киритди.

"Бизда июль ойига қадар бўлган режа ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур режа билан қуйидаги линк орқали танишиб олиш имконияти мавжуд. Фақатгина АГМК футбол клубининг Чемпионлар лигаси саралашида қандай натижа қайд этишига қараб, тақвимда бир қатор ўзгаришлар юз беради. Шундан келиб чиқиб, футбол мухлисларини чалғитмаслик мақсадида ҳозирча дастлабки олти тур учрашувлари санасига ойдинлик киритилади", - дейилади ташкилот баёнотида.

ЎзПФЛ учрашувлар саналарини белгилашда миллий терма жамоа манфаатларини ҳам инобатга олган. Мисол учун, 22 март куни ФИФА кунлари старт олади. Вадим Абрамов эса футболчиларни 20 март санасидан эътиборан йиғишни режалаштирган. Гарчи Яман термасига қарши расмий учрашув ёзга қолаётган бўлса ҳам, мартнинг сўнгги ўн кунлигида миллий терма ўртоқлик ўйинларига урғу бериши катта эҳтимол.

Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг саралаш учрашувлари ва гуруҳ босқичига март ойидаги ФИФА кунларига қадар қуръа ташлаш маросимини ўтказиш режалаштирилган. Шундан келиб чиқилса, тез орада апрель ойининг сўнгига қадар бўлган ўйинлар саналарига аниқлик киритилади. 7 апрель куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси саралаши доирасидаги АГМК клуби иштирокидаги учрашувдан кейин Coca-Cola Суперлиганинг 6-турдан кейинги ўйинлари санаси очиқланади.

1-тур

9 март, сешанба

АГМК – ЛОКОМОТИВ

НАВБАҲОР – СЎҒДИЁНА

10 март, чоршанба

ТУРОН – ҚЎҚОН-1912

БУНЁДКОР – МАШЪАЛ

НАСАФ – ПАХТАКОР

11 март, пайшанба

СУРХОН – МЕТАЛЛУРГ

ҚИЗИЛҚУМ – АНДИЖОН

2-тур

14 март, якшанба

ЛОКОМОТИВ – НАВБАҲОР

СЎҒДИЁНА – ТУРОН

НАСАФ – АГМК

15 март, душанба

ҚЎҚОН-1912 – ҚИЗИЛҚУМ

ПАХТАКОР – МАШЪАЛ

16 март, сешанба

МЕТАЛЛУРГ – БУНЁДКОР

АНДИЖОН – СУРХОН

3-тур

18 март, пайшанба

ТУРОН – ЛОКОМОТИВ

АГМК – ПАХТАКОР

19 март, жума

НАВБАҲОР – НАСАФ

ҚИЗИЛҚУМ – СЎҒДИЁНА

20 март, шанба

БУНЁДКОР – АНДИЖОН

СУРХОН – ҚЎҚОН-1912

МАШЪАЛ – МЕТАЛЛУРГ

4-тур

1 апрель, пайшанба

АНДИЖОН – МАШЪАЛ

СЎҒДИЁНА – СУРХОН

2 апрель, жума

ПАХТАКОР – МЕТАЛЛУРГ

ҚЎҚОН-1912 – БУНЁДКОР

АГМК – НАВБАҲОР

3 апрель, шанба

ЛОКОМОТИВ – ҚИЗИЛҚУМ

НАСАФ –  ТУРОН

5-тур

8 апрель, пайшанба

БУНЁДКОР – СЎҒДИЁНА

МЕТАЛЛУРГ – АНДИЖОН

9 апрель, жума

НАВБАҲОР – ПАХТАКОР

МАШЪАЛ – ҚЎҚОН-1912

СУРХОН – ЛОКОМОТИВ

10 апрель, шанба

ҚИЗИЛҚУМ – НАСАФ

12 апрель/9 май

ТУРОН – АГМК

6-тур

15 апрель, пайшанба

ҚЎҚОН-1912 – МЕТАЛЛУРГ

НАСАФ – СУРХОН

СЎҒДИЁНА – МАШЪАЛ

16 апрель, жума

НАВБАҲОР – ТУРОН

ЛОКОМОТИВ – БУНЁДКОР

16 апрель/22 июнь

АГМК – ҚИЗИЛҚУМ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!