Супермураббий учта жамоада ишламоқчи
“Байер” жамоасини Бундеслига пешқадамига айлантирган Хаби Алонсони бир неча гранд клублар ўзига таклиф қилмоқда.
Даъвогарлар орасида “Бавария” ва “Реал” каби катта мақсадлар учун курашадиган жамоалар бор.
Relevo нашрининг маълум қилишича, испаниялик мутахассис келажакда фақат учта гранд клубдан бири билан ҳамкорлик ўрнатишни режалаштираётганини билдирди.
Алонсо “Байер”дан кейин “Бавария”, “Реал” ёки “Ливерпуль”ни бошқариши мумкин. Унинг ўзи кўпроқ Мюнхен клубида ишлашга мойиллиги айтилмоқда.
Қизиғи шундаки, Алонсо футболчилик даврида ўзи мураббийлик қилмоқчи бўлаётган учала жамоада ҳам ўйнаган.
Фикрлар