Супертўпурарни бу жамоага ўтишига йўл қўйишмаяпти
“Тоттенхэм” тарихида энг кўп гол урган ҳужумчи Ҳарри Кейн жамоа билан бир йиллик шартномаси борлигига қарамай, ёзда бошқа жамоага кўчиб ўтмоқчи.
Манбаларнинг таъкидлашича, 29 ёшли форвард фақат “Манчестер Юнайтед” сафига қўшилмоқчи. Манчестерликлар ҳам анчадан бери тажрибали ҳужумчига кўз тикиб келади.
Бироқ, “Тоттенхэм” Ҳарри Кейнни Англия Премьер-лигасининг бошқа клубларига ўтишига тўсқинлик қиляпти. Бу ҳақда Evening Standard нашри хабар тарқатди.
Манбанинг таъкидлашича, “Тоттенхэм” раҳбарияти ўз позициячини ўзгартирмайди. Агар ҳужумчи жамоадан кетса, бошқа лигани танлашига тўғри келади.
Ҳарри Кейн жорий мавсумда 49 та учрашувда 32 та гол ва бешта ассист қайд этди.
Фикрлар