Суперюлдуз: “Реал”га ҳам, “Арсенал”га ҳам ўтмайман!

CHERY AUTO

“Атлетик” ва Испания терма жамоасининг ҳужумкор футболчиси Нико Уильямс авсум якунланганидан бери Европанинг бирт неча қудратли клублари орасида талаш бўляпти.

Tecno

Испаниялик ўйинчига даъвогарлар орасида трансфер учун “Реал” ва “Арсенал”нинг имконияти юқори баҳоланаётган эди. Бироқ Уильямснинг гапидан кейин вазият ўзгарди.

Diario Sport нашрининг маълум қилишича, футболчи фақат икки жамоа учун тўп тепишини таъкидлаган. 22 ёшли вингер бу ёз “Барселона”га ўтишни режалаштиряпти. Агар каталонияликлар унинг трансферини амалга ошира олмаса, Уильямс ҳозирги жамоасида ўйнашда давом этади.

Нико бошқа таклифлар қайси клублардан келиб тушишидан қатъи назар, уларни кўриб чиқмайди. Якунланган мавсумда иқтидорли футболчи 45 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига еттита голли пас узатди.

  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!