Сурия термаси бош мураббийи: Жамоамиз янгидан шакллантирилмоқда
Унда дастлаб Сурия терма жамоаси бош мураббийи Фажр Иброҳим иштирок этди.
"Бу ерда эканлигимдан мамнунман. Мамлакатингизга биринчи марта келмаяпман. Ўзбекистон Осиёнинг кучли жамоаларидан бири саналади. Эртанги ўйин қизиқарли ўтиши аниқ.
Осиё кубоги ҳақида кўп гапиришни истамаган бўлар эдим. Эътиборимиз бўлажак Жаҳон чемпионати саралаш босқичи ўйинларига қаратилган. Ҳозир терма жамоамиз янгидан шакллантирилмоқда. Бу борада олимпия терма жамоаси футболчиларига таянмоқдамиз.
Эрон ва Ўзбекистонга қарши ўйинларга бир қатор етакчи футболчиларни олиб келишга қарор қилдим. Кейинги йиғинларда асосан ОТЖдаги ёш футболчиларга эътибор қаратилади. Бизнинг стратегиямиз шундай.
Омар Харбин? Биласизми, ўтган давр ўтиб кетди. У оилавий сабабларга кўра кела олмади. Бизнинг асосий мақсадимиз таркибни аста-секинлик билан ёшартириб бориш, шунингдек ёш футболчиларга ишонч билдиришга ҳаракат қиламан.
Терма жамоангизнинг Туркия ва КХДРга қарши ўйинларини кўриб чиқдик. Шунга амин бўлдимки, футболчиларингизнинг жисмоний тайёргарлиги яхши шаклланган. Бу нарса замонавий футболда кўп нарсани англатади. Қолаверса, ҳужум ва ҳимоядаги ҳаракатлар ҳам ёмон таассурот қолдирмади.
Cурия терма жамоаси Эрон билан икки бор дуранг ўйнаган. Биз 0:5 га мағлуб бўлдик, у вақтда шароит ҳам яхши эди. Ҳозирги шароитимиз ва олдингиси борасида катта фарқ бор. Тўғри, натижа жуда уятли кўриниш олди, аммо бу футбол ва унда ҳар нарса рўй бериши мумкин. Асосийси бу муаммоларни бартараф этиш", - деб суриялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди SPORTS.uz сайти мухбири Шаҳзод Холбоев.
Фикрлар