Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Қўқон-1912" учрашуви ўз якунига етди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Дастлаб, Мурод Холмуҳаммедов ҳакам томонидан белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Бу голга майдон эгалари Асрор Ғофуровнинг 77-дақиқада йўллаган аниқ зарбаси эвазига жавоб қайтаришни уддалади.

Шу тариқа, қўқонликлар 3-турдан кейин ҳисобидаги очколарини 5 тага етказиб олди. "Сурхон" эса 4 очко жамғарган.

Сурхон

  • Асрор Ғофуров 77'

Суперлига 3-тур

20/03/2021 16:15

1
:
1
Тугади

Қўқон-1912

  • Мурод Холмуҳаммедов 52'

Стадион: "Сурхон". Термиз, 3576 томошабин

Бош ҳакам: Рустам Лутфулин

45'
90'

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Сўнгги сонияларда мезбонлар фаолликни оширди. Бу сафар Бобожоновнинг зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди.

  • 90+1'

    "Сурхон" ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Холмуҳаммедовнинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон қайтарди.

  • 87'

    Қўқонликлар жарима майдони яқинида стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 86'

    Термизликлар рақиб ҳужумларини кетма-кет бартараф этмоқда.

  • 84'

    Ҳакамнинг қарорига жиддий эътироз билдирган "Сурхон" мураббийига сариқ карточка кўрсатилди.

  • 82'

    Фарҳод Бекмуродовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 80'

    Гол ўтказиб юборган меҳмонлар фаолликни оширмоқда

  • 77'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Мезбонлар ҳисобни тенглаштирди!

    Асрор Ғофуров қанотдан етказиб берилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

  • 75'

    Мезбонлар таркибида Пиримов ва Холтўраев ўрнига Эсонқулов ва Абдураҳмонов тушди.

  • 73'

    "Қўқон-1912" футболчилари стандарт вазиятдан наф чиқара олмади.

  • 71'

    Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 68'

    Футболчилар ҳакамнинг қароридан норози бўлиб, тортишиб кетди.

  • 66'

    Иван Йосовичга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 64'

    Якуба Бамба ўрнига Иқбол Маликжонов майдонга тушди.

  • 63'

    Ўйин темпи ошди. Томонлар фаоллик намойиш этяпти.

  • 61'

    "Сурхон" футболчисининг жарима майдонига оширган тўпига ҳеч ким етолмади.

  • 59'

    Зоҳир Пиримовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини ҳимоячи дарвозагача ўтказмади

  • 58'

    Футболчилар бироз асабларини жиловлаб олиши зарур. Ортиқча қўполликлар кўпайиб кетяпти.

  • 56'

    "Сурхон" футболчиси майдон марказида ётибди. Шифокорлар унга ёрдам бериш учун етиб келди.

  • 54'

    Муҳаммаданас Ҳасановга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 52'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Нуқта қаршисига келган Мурод Холмуҳаммедов ўзидан ўнг томонга зарба йўллаб, дарвозани ишғол этди.

  • 51'

    Шоҳназар Норбеков жарима майдони ичида қоида бузиш эвазига тўхтатилди. Ҳакам пенальти белгилади.

  • 48'

    Қўқонликлар иккинчи таймда ҳам тўп назоратини ўзларида ушлаб турибди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 43'

    Тўп назорати ҳамон қўқонликларда бўлиб турибди.

  • 41'

    Биринчи тайм сўнгига келиб меҳмонлар фаолликни оширмоқда.

  • 39'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни "Сурхон" футболчилари қайтарди.

  • 38'

    Меҳмонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди.

  • 36'

    Стандартдан кейин рақиб дарвозаси олдида яна бир вазиятни юзага келтирди.

  • 33'

    "Қўқон-1912" яна бир бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 32'

    Ашурматов шогирдлари яхши комбинациялар уюштириб, мазмунли ҳужумлар ташкил этяпти.

  • 30'

    Муҳаммаданас Ҳасановнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 28'

    Фарҳод Бекмуродовнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 27'

    Тўп назорати сурхондарёликлар томонга ўтди. Энди улар майдон марказида тўпни ушлаб турибди.

  • 24'

    Майдон эгаларининг стандарт вазиятдан оширган тўпини рақиб ҳимоячилари узоқлаштирди.

  • 22'

    Қўқонликлар марказда тўпни назорат қиляпти.

  • 20'

    "Сурхон" дарвозабони тўпни узоқлаштиришда хатога йўл қўйди. Бироқ атрофдаги ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

  • 18'

    Ҳолмуҳаммедовнинг жарима майдонига оширган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 17'

    Меҳмонлар жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 14'

    "Сурхон" футболчисининг жарима майдонига узатган тўпи дарвоза томон йўналди. Аммо тўп дарвозага кирмади.

  • 12'

    Майдон эгалари Ашурматов шогирдларининг фаоллигини тўхтатишга эришди.

  • 10'

    Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбасидан кейин тўп ноаниқ кетди.

  • 8'

    Бекмуродов майдон марказида хатога йўл қўйди. Жамоадошларини унинг хатосини тўғирлади.

  • 5'

    Тўп қўқонликларда. Улар марказда назоратни қўлга олмоқда

  • 3'

    Меҳмонлар дастлабки дақиқалардан фаоллик намойиш этмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)