"Сурхон" Бубанья олдидаги қарздорликни тўлиқ бартараф этди

ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўз "Телеграм" саҳифасида "Сурхон" собиқ легионери Владимир Бубанья олдидаги қарздорликдан қутилганини маълум қилди. 

"Сурхон" Владимир Бубанья олдидаги қарздорликни тўлиқ бартараф этди. Бир неча кун ичида ФИФА футболчи вакили билан боғланиб, "Сурхон" бўйича ўз хулосасини тақдим этади", - дея ёзиб қолдирди Имомхўжаев.

Аввалроқ, ҳимоячи ўтган мавсум ярмида "Сурхон"ни тарк этган ва ФИФАга мурожаат қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!