"Сурхон" етакчи футболчилар билан шартномаларни узайтирди
Бу йилги мавсумда ҳам Суперлигада муносиб иштирок этишни мақсад қилган «Сурхон» жамоаси, ўтган мавсум жамоада тўп сурган 7 нафар футболчи билан шартномани узайтирди. «Сурхон» жамоаси етакчиси Шавкат Саломов кейинги мавсумни ҳам «Сурхон»да ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
Шунингдек, Асилбек Амонов, Рахматулло Бердимуродов, Абдуқаххор Хожиакбаров, Дарко Станоевич, Владимир Бубанья, Аъзамжон Алиев ва Асрор Ғофуровлар ҳам «Сурхон» жамоаси билан 1+1 кўринишида шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал ҳужумчи Александр Касьян ҳам «Сурхон» билан шартнома шартнома имзолаган эди.
Фикрлар