
“Сурхон” футбол клуби янги мавсум учун тайёргарликни бошлади (ФОТО)
ПФЛ - 2019 йилги мавсум учун клубларга бир қатор талабарни қўймоқда. Жумладан, Профессионал футбол лигаси томонидан маҳсус комиссия тузилиб, улар Супер ва Про-лига клублари майдонларининг бугунги кундаги аҳволи билан яқиндан танишиб чиқмоқдалар. ПФЛ талабларига бефарқ бўлмаган Термизнинг “Сурхон” жамоаси ҳам келаси мавсум учун таёргарликни бошлади.
Термизда айнан “Сурхон” футбол клуби учун янги “Сурхон” спорт мажмуаси майдонида катта ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, футболчилар учун энг муҳим ҳисобланган майдон чимига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Олинган маълумотларга қараганда, тез кунларда ПФЛ маҳсус комиссияси вакиллари Термиз шаҳрига ташриф буюришарди. Улар "Сурхон" клубига яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, камчиликларни аниқлашади.











Фикрлар