"Сурхон" - "Навбаҳор": Ўзаро ўйинларда устунлик ким томонда?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” “Сурхон” жамоасига қарши майдонга тушади.

Мазкур клублар шу кунгача миллий чемпионатларимиз тарихида ўзаро 39 марта рўбарў келишган. Ушбу ўйинларнинг 26 тасида “лочинлар”нинг қўли баланд келган (битта ўйинда “Навбаҳор”га техник ғалаба ёзилган),  6 тасида термизликлар ғалаба қозонишган бўлса, 5 та баҳсда эса жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати – 89-27, “Навбаҳор” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” 83 очко, “Сурхон” эса 23 очкони қўлга киритган.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик - 9:0 ҳисоби 1997 йили Наманганда қайд этилган. Таъкидлаш жоизки, наманганликлар ўтказилган 39 та баҳснинг 12 тасида термизликлар устидан йирик ҳисобда зафар қучишган.

Мазкур клубларнинг шу кунгача Термизда бўлиб ўтган 19 та ўйинидан 8 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўлса, 7 тасида “Сурхон” зафар қучган, 4 та баҳсда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати – 30:21, "лочинлар" фойдасига. 

Мазкур жамоаларнинг 1-даврадаги, Суперлига 7-туридан ўрин олган, 12 апрель куни Тошкентдаги “Олимпия” стадионида бўлиб ўтган учрашувида наманганликлар Алекс Фернандес (26) ва Ванья Илич (78)ларнинг голлари эазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Эслатиб ўтамиз, “Cурхон” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув Термиздаги “Сурхон-арена” стадиони таъмирланаётганлиги сабабли, 7 август куни Намангандаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади ва унда термизликлар номинал мезбон сифатида майдонга тушишади. Ўйин соат 19:00 да старт олади.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!